Горбачёвнинг СССР президенти лавозимидаги охирги куни – архив видео

30 йил олдин СССРнинг биринчи ва охирги президенти истеъфога чиқди.
Sputnik
1991 йил 25 декабр куни Михаил Горбачёв лавозимни тарк этди.
Расмий равишда СССР "Беловеж келишувлари" имзоланган кун 8 декабрда ўз фаолиятини тўхтатди, аммо 25 декабргача республикалар раҳбарлари қуролли кучларни тақсимлаш тўғрисида келишиб олдилар ва бошқа мураккаб масалаларни муҳокама қилдилар.
Якуний қарорларга келгач, Михаил Горбачёв “ядро тугмаси”ни топширди ва Марказий телевидение орқали халққа хайрлашув нутқи билан чиқди.