ДХХ “Ҳизб ут-Таҳрир”*нинг 12 нафар тарафдорини қўлга олди

“Ҳизб ут-Таҳрир”*нинг 12 нафар тарафдори қўлга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 дек — Sputnik. Андижон вилоятида “Ҳизб ут-Таҳрир”*нинг 12 нафар тарафдори қўлга олинди.
53 ёшли фуқаро атрофига 11 нафар шахсни тўплаб, ташкилотнинг ғояларини интернет ва бошқа йўллар орқали тарқатган. Улар шу йўл орқали тарафдорларини кўпайтиришни мақсад қилган.
“Ушбу шахсларнинг барчаси муқаддам “Ҳизб ут-Таҳрир”* ташкилотига аъзо бўлганликлари учун жазо муддатини ўтаб чиқишган”, - дейилган хабарда.
Ҳибсга олинган шахсларда экстремистик мазмундаги материаллар мавжудлиги аниқланган ва улар процессуал тартибда расмийлаштириб олиб қуйилган.
Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қузғатилиб, тергов-суриштирув тадбирлари амалга оширилмоқда.
* Ўзбекистон ва Россияда тақиқланган террорчилик ташкилоти.