ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Россияда янги тест яратилди. Унинг ёрдамида киши коронавируснинг омикрон штамми билан касаллангани ёки йўқлигини дарҳол аниқлаш мумкин. Бу ҳақда “Вектор” маркази бош директори Ринат Максютов маълум қилди.
“Роспотребнадзор илмий марказларида улар SАRS-CoV-2 нинг нафақат барча вариантлари аниқлашга имкон берадиган, балки омикрон вариантини қўшимча равишда фарқлайдиган тест тизимлари ишлаб чиқилди”, - деди Максютов. Унинг сўзларидан РИА Новости иқтибос келтирган.
У бундай тест киши коронавирус билан касаллангани ёки йўқлигини аниқлашга имкон бериши, агар натижаси мусбат бўлса, бу омикрон экани ёки эмаслигини билиш мумкинлигини тушунтирди.
Максютов тестлар ҳозир лаборатория тадқиқотларидан ўтаётганини таъкидлади. Ундан кейин зарур бўлгада рўйхатдан ўтказилади ва фойдаланиш бошланади.
Коронавируснинг омикрон штамми
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, COVID-19нинг омикрон штамми 100 дан зиёд мамлакатда аниқланган ва тез суръатларда тарқалмоқда.
Ташкилотнинг таъкидлашича, омикрон дельтага қараганда жуда тез тарқалмоқда. Айрим давлатларда ҳар 1,5-3 кунда омикрон ҳолатлари икки баробарга ошмоқда.
Омикрон деб номланган коронавируснинг янги штамми ноябрда Ботсвана ва Жанубий Африка Республикасида аниқланган эди. ЖССТ уни “хавотир туғдирувчи” деб тан олган. Мутахассислар янги штаммни коронавирусни бошдан кечирганлар ҳам, эмланганлар ҳам юқтириб олиши мумкин деб ҳисоблашмоқда.
Мавзуга оид:
“Омикрон” сичқон ва каламушларга юқмоқда
Британия олимлари: омикрон штамми ўпка учун дельтадек хавфли эмас
"Омикрон” биз ўйлагандан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин - ЖССТ
Россияда коронавирусга қарши “МИР 19” препарат рўйхатдан ўтказилди
Коронавируснинг омикрон штамми белгилари маълум қилинди