ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Россия пандемиядан иқтисодий ўсиш билан чиқмоқда, деди Владимир Путин, журналист саволига жавобида, йил охирида бўлиб ўтаётган анъанавий катта матбуот анжумани бошида.
Пандемиянинг иккинчи йили охирида Россия иқтисодининг ўсиши йиллик ҳисобда 4,27 % ни ташкил қилмоқда. Жумаладан, қишлоқ хўжалиги, саноат ва инвестициялар соҳасида ўсиш даражаси бундан ҳам юқори. Масалан инвестициялар 7,6 %ни ташкил қилмоқда.
Ундан ташқари қурилиш соҳасида, натижалар жуда яхши - ушбу йилда 90 млн. м2 турар жой қуриб битказилган.
"Бу олдин кузатимаган, рекорд натижа, ва ушбу натижа билан мен соҳа вакилларини ва бевосита ушбу қурилишларда ишлаётганларни ҳам табриклайман", - деди Владимир Путин.
Шунингдек, аҳолининг реал даромади 3,5 - 4 % га ўсган. Бу 8% инфляция харажатларини чиқариб ташлаб ҳисобга олганда.
Умумий хулоса қилиб айтганда, Россия ҳукумати ва Марказий Банки фаолиятини "қониқарли", улар эришган натижани "ижобий" деб баҳолаш мумкин, - деди президент.
Маълумот учун, Россия президентининг бу йилги катта матбуот анжумани - 18 чиси ҳисобланади ва у олдингиларидан бироз фарқ қилади. Биринчидан - ушбу анжуман офлайн форматда бўлиб ўтади. Яъни президент ва журналистлар бир жойда битта бинонинг ичида учрашишади.
Иккинчидан, бу сафар президентга савол беришни орзу қилган журналистлар ва жамоат фаоллари сони 507 кишини ташкил қилади. Улар Россиянинг турли бурчаклари, жамиятнинг турли қатламлари, йирик ва ҳудудий ОАВлар, хорижий ОАВ вакилларидан иборат. Улар орасида Россияда "иноагент" мақомига эга бўлган ахборот агентликлари ҳам бор.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, президент ва журналистлар орасида масофа камида 20 метрни ташкил қилади. Ундан ташқари барча журналистлардан ниқобда бўлишни сўрашган.