Қозоғистон Россиянинг энг яқин иттифоқчиларидан бири - Путин

Қозоғистон нафақат космик кемалар учириладиган жой бўлиши, балким бунда бевосита иштирок этиши ҳам керак - Путин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Қозоғистон Россиянинг энг яқин иттифоқчиларидан бири - деди Россия президенти Владимир Путин, катта матбуот анжумани давомида.
"Қозоғистон - Россиянинг энг яқин иттифоқчиларидан бири. Россия ва Қозоғистон турли йўналишлар бўйича ҳамкорлик қилмоқда. Лекин асосийси - иқтисодий алоқалар таркибини ўзгартириш керак. Бу рақамлаштириш, тиббиёт, генетика, космос.
Қозоғистон нафақат космик кемалар учириладиган жой бўлиши, балким бунда бевосита иштирок этиши ҳам керак", - деди Путин.
Шунингдек, Россия президенти Қозоғистонга рус тили қўллаб-қувватланилаётгани учун миннатдорлик билдирди. У ерда рус тилида дарс берилаётган мактаблар ва бошқа таълим муассасалари сони ошаётгани учун миннатдорлик билдирди.
"Қозоғистон - бу рус тилида гаплашадиган мамлакат, тўлиқ маънода", - деди Россия президенти. Шунингдек Владимир Путин айнан Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбаев ЕОИИ ташкил қилиш ташаббускори бўлганини қайд этди.
Россия президентининг бу йилги 18-катта анжумани офлайн форматда бўлиб ўтмоқда. Gрезидентга савол беришни орзу қилган журналистлар ва жамоат фаоллари сони 507 кишини ташкил қилади ва улар Манежнинг катта залида тўпланишган.
Савол беришни истаганлар орасида Россиянинг турли бурчаклари, жамиятнинг турли қатламлари, йирик ва ҳудудий ОАВлар, хорижий ОАВ вакилларидан иборат. Улар орасида Россияда "иноагент" мақомига эга бўлган ахборот агентликлари ҳам бор.
Хавфсизлик нуқтаи назаридан, президент ва журналистлар орасида масофа камида 20 метрни ташкил қилади. Ундан ташқари барча журналистлардан ниқобда бўлишни сўрашган.