ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Фарғона вилояти Қўқон шаҳридаги хонадонда газ портлаши оқибатида оиланинг 4 нафар аъзоси куйиш жароҳати олди. Бу ҳақда вилоят ФВБ матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда ёзилишича, 19 декабрь куни соат 05:45 да шаҳарнинг Барҳаёт кўчасидаги уйлардан бирида газ-ҳаво аралашмаси чақнаши содир бўлган. Уйнинг 1-қаватига ўрнатилган қўл бола услубда ясалган иситиш печидан газ сизиб чиққан. У резина шланг билан уланган бўлган.
Қўқондаги хонадонда газ портлаши
© Фото: Фарғона вилояти ФВБ
Хонадон эгаларидан бири табиий газ ҳидини сезмай, эрталаб соат 05:45 да хона чироғини ёқиши оқибатида ҳаво-газ аралашмаси чақнаши содир бўлган. Оқибатда хонадонда бўлган 4 киши турли хил даражадаги куйган.
Қўқондаги хонадонда газ портлаши
© Фото: Фарғона вилояти ФВБ
Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.