Ўзбекистон халқ артисти Шермат Ёрматов вафот этди

Шермат Ёрматов "Бойчечак", "Булбулча", болалар хорларининг бадиий раҳбари бўлиб ишлаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Ўзбекистон халқ артисти, таниқли композитор ва дирижер Шермат Ёрматов 82 ёшила вафот этди, деб хабар қилмоқда Маданият вазирлиги.
Шермат Ёрматов ўзбек болалар хорининг энг фаол тарғиботчиси, куюнчак раҳбар, “Қўшиғим, жон қўшиғим”, “Биргаликда куйлаймиз”, “До, ре, ми, фа, соль”, “Санъат ғунчалари” каби қатор кўрсатувлар орқали бутун республика болаларига мусиқадан таҳсил берган муаллим сифатида ёдимизда қолади, - дейилган хабарда.
Шермат Ёрматов 1939 йилда Фарғона вилоятида туғилган. 1967 йилда Тошкент Давлат консерваториясининг Хор ва дирижерлик факультетини тугатган.
Шермат Ёрматов турли йилларда "Бойчечак", "Булбулча", болалар хорларининг бадиий раҳбари бўлиб ишлаган. Ўзбекистон телевидениесиде "Қўшиғим жон қўшиғим" кўрсатувини олиб борган.