ТОШКЕНТ, 23 дек – Sputnik. Халқаро футбол федерацияси (ФИФА) декабрь ойида терма жамоаларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди.
Ўзбекистон терма жамоаси 2021 йилни рейтингдаги 84-ўрин билан якунламоқда. Қолаверса, “оқ бўрилар” Осиё қитъасида 11-ўринни сақлаб қолишган.
Қўшнилардан Қирғизистон 96, Тожикистон 116, Қозоғистон 119, Туркманистон эса 133-ўринларни банд этган.
Бельгия терма жамоаси ҳамон рейтинг етакчиси. Бразилия фахрли 2-поғонани банд этиб турибди. Франция эса кучли учликдан ўрин олган.