Элдор Шомуродов захирадан тушиб гол урди - видео

Элдор Шомуродов А-серияда ўзининг иккинчи голини уришга муваффақ бўлди. Ушбу голни ҳужумчи заҳирадан тушганидан 5 дақиқа ўтиб урди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Италиянинг А-сериясида "Рома" ва "Сампидория" ўйинида Элдор Шомуродов захирадан тушиб гол урди.
Ўйиннинг 67-дақиқасига қадар заҳирада бўлган ўзбекистонлик ҳужумчи 72-дақиқада "Сампидория" жарима майдончасида муҳим голнинг муаллифига айланди. Айтиш жоизки ушбу голни уриш учун Элдор учта зарба беришига тўғри келди. Дастлабки икки зарба рақиб ҳимоячилари томонидан блокланди.
Кейинроқ "Сампидория" ҳам гол уриб ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди.
Ушбу голга Жозе Моуриньонинг реакциясиси ажойиб бўлди. Буни видеонинг 20-сониясида кузатишингиз мумкин.
Элдор бўлиб ўтган 15та ўйинда иккита гол уришга ва 3та голли узатма беришга муваффақ бўлди. "Рома" жамоаси Италия А-сериясида айни дамда 6-ўринда кетмоқда.