ТОШКЕНТ, 23 дек - Sputnik. Владимир Путин Россия Афғонистоннинг янги ҳукмуатини тан олиш учун нима қилиш кераклигини айтди.
"Россия Афғонистон билан энг яхши муносабатлар қуришни истайди, чунки ушбу мамлакатдаги вазият Россия хавфсизлигига таъсир ўтказиши мумкин.
Маълумки Россиянинг Марказий Осиё давлатлари билан чегаралари очиқ. Афғонистонда вазият ёмонлашса, у ердан турли экстремистик оқимлар МО ҳудудига ўтиш эҳтимоли йўқ эмас. Ундан ташқари, маълумки, дунё бозорига кириб келаётган афюннинг 90% - Афғонистонда етиштирилмоқда, - деди Владимир Путин.
Афғонистон янги ҳукуматини тан олиш борасида Россиянинг аниқ позицияси бор. Бу - янги ҳукумат таркибида мамлакатда яшаётган барча миллат вакиллари бўлиши. Фақат шундагина мамлкат ривожланиши учун умид пайдо бўлади", - деди Россия президенти.
Лекин ҳозир биринчи навбатда қилишини керак бўлган иш бу - афғон халқига ёрдам бериш. Ёрдам берилмаса у ерда очлик бошланиши мумкин, - деди Путин.
Ва бу ишни, биринчи навбатда, Афғонистон иқтисодиётига ва жамиятига бундай катта зарар етказган мамлакатлар бажариши керак. У еради 20 йил давомида бўлган ва иқтисодни барбод қилган давлатлар. Энг аввало, Афғонистоннинг Америка банкларида сақланаётган валюта заҳираларидан фойдаланишга рухсат бериш керак, - деди Россия президенти.
Путин шунингдек, Россия ҳам четда турмаслигини ва ёрдам беришини таъкилади.
Маълумот учун, шу кунга қадар Россия ҳукумати томонидан Афғонистонга етказиб берилган инсонпарварлик ёрдами миқдори 100 тоннадан ошиб кетди. Россия Ил-76 ҳарбий транспорт самолётлари ёрдамида 3 партия инсонпарварлик ёрдами жўнатди. Сўнгги партия 19 декабрь куни Қобул аэропортига озиқ-овқат, дори дармон ва бошқа керакли маҳсулотларни етказиб берди.