Хитойда ноёб динозаврнинг тухуми топилди – фото

Хитойда олимлар ноёб тошқотмани топишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Хитой, Буюк Британия ва Канада олимлари 72-66 миллион йиллик теропод динозавр тухуми ичида эмбрионнинг скелети акс этган тасвирни чоп этди. Топилма Хитойнинг жанубида топилди. Энг муҳими, олимларда эмбрионнинг ҳолати катта қизиқиш уйғотди - худди замонавий қушларнинг жўжаларига ўхшайди.
Тадқиқот натижалари iScience журналида чоп этилди.
Топилмага “Инлян чақалоғи” деб ном берилди, у Ганчжоу ҳудудидаги бўр даври қояларида аниқланди. Характерли чўзилган тишсиз бош суягига асосланиб, олимлар уни замонавий қушлар билан чамбарчас боғлиқ бўлган патли теропод-динозаврларининг тури бўлган овирапторозаврга ўхшатишди.
Овирапторозавр эмбрионининг узунлиги тахминан 27 сантиметр. Олимлар таъкидлашича, ўша даврда унинг тухумдан чиқишига фурсат оз қолган экан.