ТОШКЕНТ, 22 дек - Sputnik. Қозоғистон АЭС қуриш бўйича Россия таклифини кўриб чиқмоқда, деб хабар қилмоқда Sputnik Қозоғистон.
Шунингдек, АЭС қуриш бўйича Хитой ва Франция ҳамда АҚШнинг иккита компанияси ҳам таклифлар юборишган, дейилган хабарда.
Қозоғистон Миллий Фаравонлик фонди "Самрук-Казына" раҳбари Алмасадам Саткалиев айтишига кўра юборилган таклифлар орасида "Росатом" таклифи энг самаралилардан бири.
"Энг самарали ечимлардан бири, бу кенг кўламли қурилиш ишларини ўз ичига олган "Росатом" таклифидир. Қарор қабул қилишда барча факторлар ҳисобга олинади. Бунда биринчи навбатда, албатта, хавфсизлик масаласи туради. Пудратчи томонидан қуриб битказилган ана шундай реакторлар эксплуатация тажрибаси ўрганилади. Шунингдек максимал даражада маҳаллийлаштириш масаласи ҳам қўриб чиқилади", - деди Саткалиев.
Шунингдек, АЭС қурилиши ҳаақида қарор қабул қилишда Қозоғистон томон унинг максимал даражада маҳаллийлаштириш шартини қўяди.
"Жумладан "ёнилғи жамланмалари" ва иссиқлик ажратувчи таблеткаларни Қозоғистонда ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш шартини", - деди Саткалиев.
Шунингдек Саткалиев айтишига кўра, Олма-ота вилоятидаги Улкен посёлкаси миллий энергетика тармоғи харитаси нуқтаи назаридан АЭС қурилиши учун энг қулай манзилдир. Бу ерда АЭС қурилганидан сўнг унда ишлаб чиқарилган электр қувватини тарқатиш, уни ҳатто Қизоғистон шимолига етказиб бериш учун қулай тармоқлар мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон собиқ президенти Нурсултан Назарбаев бироз олдин Республика АЭС қуришга тайёр эканини билдирган эди.
Маълумот учун, "Росатом" иштирокида Жиззах вилоятида АЭС қуриш 2022 йилда бошланиши режалаштирилган. Уни ишга тушириш 2030 йилга мўлжалланган. "Росатом" давлат корпорацияси томонидан Ўзбекистонда "3+" авлодига мансуб 2та ВВЭР-1200 реакторига эга бўлган АЭС қуриш назарда тутилган.