ТОШКЕНТ, 22 дек – Sputnik. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Отабек Умаровни мамлакатнинг фахрий ёрлиғи билан тақдирлаш тўғрисидаги фармонга имзо чекди. Бу ҳақда “Кабар” нашри хабар бермоқда.
Ҳужжатга кўра, Умаров Қирғизистон ва Ўзбекистон ўртасида маданият ва спорт соҳасидаги дўстлик ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун тақдирланган.
Отабек Умаров 2020 йил февралида Марказий Осиё ММА (аралаш санъат) конфедерацияси раҳбари, ўша йилнинг декабрида эса Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти этиб сайланган эди.