Икки юздан ортиқ балиқни ноқонуний овлаган шахслар қўлга тушди - фото

Балиқларни ноқонуний овлаган шахслар қўлга тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. Қорақалпоғистон Республикаси Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Миллий Гвардия ва Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси Амударё туман инспекцияси инспекторлари билан 21 декабр кунги рейд тадбири ўтказилди.
Унда Амударё туманида яшовчи фуқаролар Ш.Ю, С.Е, А.Слар томонидан Элликқалъа тумани Учқўрғоқ ОФЙ ҳудудидаги табиий кўлдан ноқонуний равишда 86 дона илонбалиқ, 75 дона сазан, 48 дона қизилқанот, 2 дона судак балиқларини 10 дона лескали тўр билан овлаб келаётган вақтида Элликқалъа тумани ҳудудида тўхтатилиб текширилди.
Кўздан кечириш давомида табиатга 33 696 000 сўм зарар етказилганлиги аниқланди. Қонунбузар фуқароларга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилди.
Орол табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси терговга қадар текширувни бошлади.