ТОШКЕНТ, 22 дек — Sputnik. 2022 йилда қонунчиликдаги ўзгаришлар ва МДҲ давлатларидаги иқтисодий вазият туфайли Россияга мигрантлар оқимининг кўпайиши кутилмоқда, деб айтди Халқаро полиция ассоциацияси Россия бўлими раҳбари Юрий Жданов.
"Албатта, 2022 йилда миграция оқимининг ўсиши кузатилади. Бу жараёнга 29 декабрдан кучга кирган миграция қонунчилигидаги сўнгги ўзгаришлар таъсир кўрсатади: чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг миграция рўйхатидан ўтказиш ва назорати қилишдаги қулайликлар, бармоқ изларини қайд этиш ва суратга олиш”, - деди Жданов РИА Новости агентлигига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирги шароитда ва шу ой динамикасини ҳисобга олган ҳолда, 2022 йилда миграция ўсиши ўртача учдан бир қисмга, яъни йилига 14-15 миллион кишига ошишини кутиш керак.
“Чунки МДҲ фуқаролари ва иқтисодий инфратузилмаси кам ривожланган бошқа минтақалардан келган мигрантлар учун Россияда ишлаш уларнинг оилалари учун минимал турмуш даражасини таъминлашнинг мақбул ечимидир”, — деди у.
Сиз учун мавзуга доир қизиқарли материаллар: