ТОШКЕНТ, 21 дек — Sputnik. Қашқадарё вилояти прокуратураси маълумотига кўра, 2021 йил 21 октябрь куни Яккабоғ тумани, “Уйғур” маҳалласида яшовчи фуқаро У.Э. маст ҳолатда турмуш ўртоғи Г.Х. билан ўзаро жанжаллашиб, уни бир неча бор уриб, тан жароҳати етказганлиги оқибатда Г.Х. вафот этган.
Ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 97-моддаси (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Айбланувчи шахсга нисбатан "қамоққа олиш" эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов олиб борилмоқда.