ТОШКЕНТ, 21 дек – Sputnik. Россиядаги меҳнат мигрантларига патентларни чипли карта кўринишида бериш бошланади. Унда бундай карта эгаси юзининг электрон тасвири ва бармоқ излари бўлиши керак. Тегишли фармонга Росссия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев имзо чекди.
Картанинг олд томони 8,5 см га 5,3 см ўлчамда бўлади, унда сурат, патент серияси ва рақами, эгасининг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси ҳамда Россияга ишлаш учун келган чет эл фуқаросининг фуқаролиги, паспорт серияси ва рақами, касби каби маълумотлар жойлаштирилади.
Орқа томонда мигрант яшайдиган ва ишлайдиган Россия ҳудуди, шунингдек, патент эгасининг биометрик маълумотлари ва у ҳақдаги бошқа маълумотларга эга чип бўлади.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан Москва ва Москва вилоятида патент тўлови 5 341 рублдан 5 900 рублгача қимматлашади.
Мавзуга оид:
Мигрантларга бериладиган ID-карталарда қандай маълумотлар сақланади
2022 йилдан патент нархи кўтарилади
Янги йилдан миграция соҳасида қатор ўзгаришлар кучга киради - тафсилотлар