Британия олимларининг таъкидлашича, “омикрон” штамми ўпка ҳужайлари учун “дельта”дек хавфли эмас ва коронавируснинг ёввойи тури, дея хабар қилинди Кембриж институтининг терапевтик иммунология ва инфекцион касалликлар янги тадқиқотида.
“Биз “омикрон”нинг “дельта” ва ёввойи турдаги D614G (штамм)га қараганда, турли кириб бориш самарадорлигини кузатдик. SARS CoV-2 инфекцияси органоидлар ва ўпка Calu-3 ҳужайраларида (дориларни ишлаб чиқишда модель сифатида фойдаланилган ҳужайра линиялари) “дельта” ва D614G га қараганда “омикрон” штамида заифлашди”, дейилади тадқиқотда.
Олимларнинг тахминларига кўра, дельта ва D614G штамми билан солиштирганда Calu-3 ҳужайраларида юқумлилик камайиши, “жипс оқсилнинг дельтага қараганда нисбатан паст бўлиниши" билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Яна шу билан бирга, H1299 ўпканинг бошқа эпителия ҳужайраларда ҳам олимлар бир хил перенатрацион самарадорликни кузатганлиги қайд этилган.
Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти фавқулодда йиғилишдан сўнг Жанубий Африкада аниқланган коронавируснинг янги вариантини “ташвишга солувчи” дея таснифлашга қарор қилган эди. Янги B.1.1.529 штами ЖССТ томонидан юнонча “омикрон” ҳарфи билан номланган.
Мавзуга оид:
"Омикрон” биз ўйлагандан кўра хавфлироқ бўлиши мумкин - ЖССТ
Омикрон штаммининг илк сурати чоп қилинди – фото
Вирусолог "омикрон"ни табиий вакцина деб атади