Тошкентда “Янги Ўзбекистон” боғигача бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилди

Автобуслар 20 декабрдан 2022 йилнинг 10 январига қадар соат 08:00 дан 22:00 гача қатнайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 дек – Sputnik. Кириб келаётган Янги йил байрами муносабати билан “Янги Ўзбекистон” боғигача махсус бепул автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” матбуот хизмати хабар бермоқда.
Автобуслар 20 декабрь кунидан 2022 йилнинг 10 январига қадар соат 08:00 дан 22:00 гача қатнайди. Улар ҳаракатни “Дўстлик” метросидан бошлайди. Ҳаракат жадваллари сони 6 та, ҳаракатланиш вақти эса 10-11 дақиқани ташкил этади.
Маршрут бесплатных автобусов от метро "Дустлик" до парка.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош Янги йил арчаси Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Янги Ўзбекистон” боғида ўрнатилган.