Россиянинг "Охотник" пилотсиз учар қурилмаси 500 кг ҳаво бомбаси билан ердаги нишонни йўқ қилди.
Дрон энг сўнгги нишонга олиш ванавигация тизими билан жиҳозланган.
Унинг техник кўрсаткичлари
"Охотник" зарба берувчи самолёти “Сухой” экспериментал конструкторлик бюросида ишлаб чиқилган.
Узунлиги - 14 метр, қанотлари - 19 метр, учиш оғирлиги - 20 тоннадан ортиқ.
Дрон "учар қанот" схема шаклида, радиолокация ёрдамида аниқлашни камайтирадиган материаллардан фойдаланган ҳолда ишлаб чиқарилган.