Майонезнинг зарари ҳақида сўз кетганда, шифокорлар фақат дўкондан харид қилинган майонезни назарда тутади. Чунки, унинг таркибида консервантлар мавжуд. Уйда тайёрланган майонез (айтиш жоиз, уни тайёрлаш осон) аксинча, фойдали бўлиши мумкин - унинг таркибида калориялар икки баробар кам бўлади.
Авваломбор, табиий майонез таркибига кирувчи тухум сариғи терига яхши таъсир кўрсатади, унинг эластиклигини оширади. Ўсимлик ёғлари эса юрак-қон томир касалликларини олдини олиш хусусиятига эга бўлган тўйинмаган ёғ кислоталарига эга.
Бундан ташқари, табиий майонезда Е ва F витаминлари мавжуд. Ушбу витаминлар метаболизмни тезлаштиришга ёрдам беради. Яъни бундай майонез қомат учун зарарли эмас.
Уй шароитида майонез тайёрлаш учун эса кўп вақт керак бўлмайди.
Масаллиқлар:
тухум – 3 дона;
дижон хантали (горчицаси) – 20 г;
зайтун ёғи- 150 гр;
ўсимлик ёғи- 150 гр;
лимон шарбати- 30г;
туз- 3 гр;
шакар- 20 г.
Тайёрланиши:
Барча маҳсулотларни тайёрлаб қўйинг, тухум совуқ ҳолда бўлиши керак.
Ўсимлик ва зайтун ёғларини аралаштириб олинг.
Чуқур товага тухумларни чақинг, горцича, лимон шарбати, туз, шакар қўшинг. Масаллиқлар оппоқ рангга киргунча ва ҳажми 2 баробар кўпайгунча, блендер билан яхшилаб аралаштириб олинг.
Блендер билан аралаштиришни тўхтатмаган ҳолда ёғларни ҳам қўшиб боринг.
Фойдали майонез тайёр!
Табиий майонезни бир неча кундан ортиқ сақлаш мумкин эмас, чунки унинг таркибида тез айнийдиган маҳсулотлар бор.