ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 24 декабрдан бошлаб Деҳлига парвозлар сонини оширади. Бу ҳақда авиакомпания матбуот хизмати хабар бермоқда.
Энди Тошкент–Деҳли–Тошкент йўналиши бўйича парвозлар ҳафтасига 2 маротаба – сешанба ва жума кунлари амалга оширилади.
Парвозлар жадвали:
Тошкент–Деҳли (Тошкент вақти билан): жўнаб кетиш 02:15, манзилга етиб бориш 05:45;
Деҳли–Тошкент (Деҳли вақти билан): жўнаб кетиш 08:15, Тошкентга етиб келиш 10:45.
Таъкидланишича, мазкур йўналиш бўйича бир томонга авиачипталар нархи 2,8 миллион сўм (багажсиз) ва 2,6 миллион сўмни (багаж билан) ташкил этади. Нархлар 2021 йил 17 декабрь ҳолатига кўра амал қилади.