ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Ўзбекистон 2022 йил баҳорида трансафғон темир йўли қурилишини бошлайди, деб хабар бермоқда Sputnik Афғонистон.
Исломободда Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Афғонистон муваққат ҳукумати ташқи ишлар вазири Амирхон Муттақийга республика трансафғон темир йўли қурилиши бўйича ишларни баҳорда бошлашига ваъда берган.
Шунингдек, Тошкент темир йўлда ишлаш учун афғон мутахассисларини тайёрлаш ниятида.
Шу билан бирга, Муттақий Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашевнинг Тошкентга ташриф буюриш таклифини қабул қилган.
Жорий йил 6-7 декабрь кунлари Тошкентда “Термиз – Мозори-Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўлини лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича уч томонлама (Ўзбекистон, Афғонистон, Покистон) ва кўп томонлама (Ўзбекистон, Россия, Қозоғистон, Афғонистон, Покистон) музокаралар бўлиб ўтган эди.
Бу транспорт йўлаги Россия, Европани Марказий Осиё мамлакатлари ҳамда Ҳиндинстон ва Жануби-Шарқий Осиё давлатлари билан боғлаши керак.
Толибларнинг Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олиши
Август ойи ўрталарида "Толибон"* аъзолари мамлакат пойтахти Кобулга бостириб кириб, президент саройини эгаллаб олишди.
31 августга ўтар кечаси АҚШ ҳарбийлари Кобул аэропортини батамом тарк этишди ва бу билан Афғонистондаги қарийб 20 йиллик америка кампанияси ўз якунига етди.
Толиблар Афғонистоннинг муваққат ҳукумати таркибини эълон қилди.
Муваққат ҳукуматни "Толибон"* биринчи бор ҳукумат тепасига келганида ТИВ раҳбари курсисини эгаллаган ва ҳозирга қадар БМТ санкциялари остида қолиб келаётган Муҳаммад Ҳасан Охунд бошқариши маълум бўлди.
* Ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида.
Мавзуга оид:
РЖД трансафғон темир йўлинининг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқишга тайёр
Мирзиёев “РЖД” раҳбари билан Транс-афғон темир йўлини қуриш лойиҳасини муҳокама қилди
Ўзбекистон ва Афғонистон қатор соҳалардаги йирик лойиҳаларни муҳокама қилди