Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятини якунлади – фото

Узоқ йиллар Ўзбекистон миллий терма жамоасининг сардори бўлган Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятига якун ясади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Хитойнинг “Цанчжоу Майти Лайонс” клуби ярим ҳимоячиси ва Ўзбекистон миллий терма жамоасининг собиқ сардори Одил Аҳмедов футболдаги фаолиятини якунлади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар бермоқда.
Одил Аҳмедов бу қарорини “Орзунинг шонли йўли” номли китобининг тақдимот маросимида маълум қилди.
1 / 5
Одил Ахмедов объявил о завершении карьеры.
2 / 5
Одил Ахмедов объявил о завершении карьеры.
3 / 5
Одил Ахмедов объявил о завершении карьеры.
4 / 5
Одил Ахмедов объявил о завершении карьеры.
5 / 5
Одил Ахмедов объявил о завершении карьеры.
Аҳмедов 1987 йил 25 ноябрда Наманган шаҳрида туғилган. 2000 йилларнинг бошида У "Навбаҳор" ва Тошкентнинг "Локомотив" футбол клублари академиясида таҳсил олган. Кейинроқ У Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ўринбосарлар таркибида ўйнашни бошлаган.
Одил Aҳмедов 2007 йилда Ўзбекистон миллий жамоаси сафида дебют қилган. Футболчи миллий жамоа либосида 108 ўйин ўтказиб, 21 та гол уришга муваффақ бўлган. 4 та жаҳон чемпионати саралашида қатнашди, 3 бор Осиё кубогида иштирок этди. 2020 йил Аҳмедов "Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи" фахрий унвони билан тақдирланди.
У шу кунгача Хитойнинг "Цанчжоу Майти Лайонс" клуби сафида тўп суриб келаётганди. Унгача эса "Пахтакор" (2006—2011), "Анжи" (2011—2014), "Краснодар" (2014—2016), "Шанхай СИПГ" (2017—2021) каби жамоаларда тўп сурган.
Аҳмедов Ўзбекистон Жаҳон чемпионати-2022 учинчи саралаш босқичига чиқа олмаганидан сўнг миллий жамоадаги фаолиятини якунлаган эди.
Одил Аҳмедов ва Элдор Шомуродов ЎФА президентининг махсус соврини билан тақдирланди