Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходимига жазо тайинланди

Аввалроқ Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходими акс этган видео тарқалган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 дек — Sputnik. Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходимига қаттиқ ҳайфсан берилди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси (ИИВ ЙҲХБ) матбуот хизмати хабар берди.
Текширув хулосасига кўра, хизмати мобайнида тегишли низом ва ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруқлари талабларини бузганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ЙҲХБ ЙПХ инспектори З.Мадетовга нисбатан қаттиқ ҳайфсан интизомий жазоси қўлланилган.
Аввалроқ Нукусда алкотестер ўрнига бош кийимидан фойдаланган ЙПХ ходими акс этган видео тарқалган эди. Видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётгани маълум қилинган эди.
Ўзбекистонда янги алкотестерлардан фойдаланиш бошланди – у суратга ҳам олади