Қуруқ меванинг сифатлисини қандай танлаш мумкин?

Парҳезшунос: қуруқ меванинг ташқи кўриниши соғлик учун зарарли эканлигидан огоҳлантириши мумкин.
Sputnik
“Қуруқ мева харид қилаётганда, унинг ташқи кўринишга эътибор бериш лозим. Меванинг кўриниши унинг яширин зарарли жиҳатларидан огоҳлантириши мумкин”, дейди диетолог Светлана Панченко РИА Новостига берган интервьюсида.
“Қуруқ меванинг кўриниши унинг қандай қуритилгани ва қайта ишлангани ҳақида белги бериши керак. Агар меванинг кўриниши ялтироқ ва юмшоқ бўлса, глицерин ёки ёғ билан қайта ишланган бўлиши мумкин. Масалан, қуритилган хурмо шакарли сиропда ивитилгани сабаб ялтирайди”, дейди Панченко.
Экспертнинг сўзларига кўра, кўпгина қуруқ мевалар узоқ сақлаш ва паразитлардан ҳимоя қилиш учун олтингугурт диоксиди билан қайта ишланади.
"Ялтирамаган, ёрилмаган, табиий ҳидли, оддий, данакли қуруқ мевани харид қилган маъқул. Агар у ёнғоқ бўлса, пўстлоғи шундай бўлиши керак”, деб қўшимча қилди диетолог.