Апельсин, шубҳасиз, фойдали мева, бироқ баъзида бу мева инсон саломатлиги учун ёмон таъсир қилиши мумкин, дейди нутрициолог Юлия Половинская РИА Новостига берган интервьюсида.
“Апельсин жуда фойдали, чунки унинг таркибида кўп миқдорда макро ва микроэлементлар мавжуд. Битта апельсинда С витамининг бир суткалик меъёрий дозаси мавжуд. Ушбу мевада организм ўсишини назорат қилувчи ва антиокстидант таъсирга эга флавоноидлар бор. Апельсин артериал босимни пасайтиради, юрак-қон томир касалликларини келиб чиқиш хавфини камайтиради, иситмани туширади. Яралар ва жароҳатларни даволашда қўлланилади, холестерин миқдорини камайтиради ҳамда ёшлик ва гўзалликни узоқ вақт сақлаб қолишга ёрдам беради”, - дейди Половинская.
Бироқ, мутахассиснинг айтишича, ҳар қандай цитрус мевалар каби, апельсин ҳам кучги аллерген ҳисобланади. У кўп истеъмол қилинганда аллергик таъсир, ҳатто антифилактик шок келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, ошқозон-ичак касалликларида апельсинни оч қоринга истеъмол қилишдан эҳтиёт бўлиш керак. Апельсин баланд кислоталилик хусусиятига эга, бу эса тиш эмалига ёмон таъсир қилиши мумкин. Тиш эмалининг емирилиш хавфи ортади. Шунинг учун, апельсин истеъмол қилгандан сўнг, оғизни чайиш ёки апельсин шарбатини трубка орқали ичиш керак.