Шавкат Мирзиёев Сеулда тантанали кутиб олинди - фото

Ўзбекистон ва Корея етакчилари саммитининг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь куни бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек - Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 16 декабрь куни Корея Республикаси пойтахтида тантанали кутиб олинди.
Сеул аэропортда Ўзбекистон президенти шарафига фахрий қоровул саф тортди, артиллериядан тўплар отилди. Самолет олдида Ўзбекистон етакчисини Корея Республикаси Бош вазири ўринбосари Хонг Нам Ки ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Визит Шавката Мирзиёева в Южную Корею
Саммитнинг асосий тадбирлари - икки томонлама учрашув ва музокаралар 17 декабрь, жума куни бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиў, Шавкат Мирзиёев Сеулда олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиш, Жанубий Корея парламенти раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашиши режалаштирилган.
Визит Шавката Мирзиёева в Южную Корею
Кун тартибидан Ўзбекистон-Корея алоҳида стратегик шериклик муносабатларини ва кўп қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, "яшил" иқтисодиёт, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар, ижтимоий соҳа каби устувор йўналишларда янада кенгайтириш масалалари ўрин олган.
Визит Шавката Мирзиёева в Южную Корею
Эслатиб ўтамиз, ушбу ташриф Шавкат Мирзиёевнинг янги президентлик муддатига сайланганидан кейин хорижий давлатларга амалга оширилган учинчи расмий ташрифидир. Биринчи ташриф 19 ноябрь куни Москвага, иккинчи ташриф 5-6 декабрь кунлари Нур-Султонга бўлиб ўтган эди.