ТОШКЕНТ, 17 дек - Sputnik. Шавкат Мирзиёев 17 декабрь куни Сеулда марҳумлар хотирасига эҳтиром кўрсатди.
"Сеул миллий қабристонида Корея мустақиллиги учун курашган ҳамда урушларда ҳалок бўлган инсонлар, мамлакат ривожига катта ҳисса қўшган давлат ва жамоат арбоблари дафн этилган. Шунинг учун бу ер табаррук қадамжо сифатида эъзозланади. Хорижий давлатлар раҳбарларининг бу ерга келиши корейс халқига ҳурмат ифодаси ҳисобланади", - дейилган хабарда.
Шавкат Мирзиёев с супругой посетил кладбище в Сеуле
© Пресс-служба президента Узбекистана
Шавкат Мирзиёев рафиқаси ҳамроҳлигида мазкур қабристондаги ёдгорлик пойига гулчамбар қўйди ва эсдалик битиги қолдирди.
Шавкат Мирзиёев с супругой посетил кладбище в Сеуле
© Пресс-служба президента Узбекистана
Эслатиб ўтамиз, бугун Шавкат Мирзиёев кун тартибида олий даражадаги учрашув ва музокаралар ўтказиш, Жанубий Корея парламенти раҳбарияти ва етакчи компаниялари вакиллари билан учрашиши режалаштирилган. Кун тартибида "яшил" иқтисодиёт, инвестиция, рақамли технологиялар ва бошқа соҳаларда музокаралар ўтказиш режалаштирилган.