“Ўзбекнефтгаз” бензин нархини туширди

Uzneftegaz заправкалариа 17 декабрдан бошлаб “АИ-80” маркадаги бензини 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек - Sputnik. “Ўзбекнефтгаз” АЖ АЁҚШларида АИ-80 навли бензин нархини 6500 сўм миқдорида белгилади, деб хабар қилмоқда компания матбуот хизмати.
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда бугун, 17 декабрь кунидан бошлаб “АИ-80” маркадаги бензин 6890 сўмдан арзонлаштирилиб, ҳар бир литри учун 6500 сўм нархда сотувга чиқарилди. Республика ҳудудидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча АЁҚШларда бензин шу белгиланган нархда сотилиши таъминланади.
Ушбу нархга эришиш, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва “Товар хомашё биржаси” АЖ ҳамкорлигида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар натижасидир - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда сўнгги ойларда бензин нархининг кескин ошиши аҳоли норозилигига сабаб бўлган эди. Монополияга қарши кураш қўмитаси бензин нархи ошиши сабабларини аниқлаб унга қарши чоралар кўришни бошлаганини маълум қилган эди.