ТОШКЕНТ, 17 дек - Sputnik. Яқинда Ўзбекистонда чиқарилиши эълон қилинган янги 50 минг сўмлик банкнотада хато топилганини Марказий банк тан олди ва ушбу хато банкнота муоалага чиқарилмасдан олдин тўғриланишини маълум қилди.
Миллий валютамиз дизайнига бефарқ бўлмаган фуқароларимиз томонидан 50 000 сўмлик банкнот намунасининг олд томонида “Ал-Ҳаким ат-Термизий” мақбараси тасвири туширилганлиги, аммо мақбара номи “Абу Исо ат-Термизий” деб ёзилганлиги билдирилди.
Мутахассислар билан қайта ўрганиш натижасида ҳақиқатдан ҳам намунадаги тасвир ва унинг номланишида техник хатолик мавжудлиги маълум бўлди.Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Марказий банки янги дизайндаги 50 000 сўмлик банкнотлар муомалага чиқарилишидан олдин унинг намунасида аниқланган техник хатолик бартараф этилишини ҳамда мақбаранинг номи тўғри қайд этилишини маълум қилади.
Шуниндек, Банк банкнотлар дизайнларига бефарқ бўлмаган фуқароларга ўз миннатдорлигини билдирган.