Мактабларда қишки таътил қачондан бошланиши маълум бўлди

Мактаб ўқувчилари учун қишки таътил 28 декабрдан бошланади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Мактаб ўқувчилари учун II чоракнинг сўнгги куни 27 декабрга тўғри келиб, 28 декабрь куни қишки таътилнинг илк куни саналади.
Халқ таълими вазирлиги хабарига кўра, таътил 14 календарь кун, яъни 2022 йил 10 январгача давом этади.
Дарслар 2022 йилнинг 11 январидан бошланади.