ТОШКЕНТ, 17 дек — Sputnik. Интернетда Қашқадарё вилояти, Чироқчи тумани Хўжа Aбдужаббор қишлоғида ернинг чўғ бўлиб ёнаётганлиги, сабаби номаълумлиги, ёмғир ёғишига қарамасдан чўғнинг ёнишда давом этаётганлиги тўғрисидаги мурожаат тарқалди. Вилояти Экология бошқармаси, туман ФВБ, “Ҳудудгазтаъминот” туман филиали вакилларидан иборат гуруҳи ҳолатни жойида ўрганиб чиқди.
Тахминан 0,10 га ер майдон аввал ёниб ўчганлиги ва ҳозирда тутун чиқиб атрофга бадбўй ҳид тарқалаётганлиги маълум бўлди.
Қишлоқда яшовчи оқсоқоллар бу жой тахминан 50-70 йил олдин чуқурлик жой бўлиб, қамишзор бўлганлиги ва йиллар ўтиб қамишлар устига тупроқ ёпилиб кетганлиги таъкидланди.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, ер остида қолиб кетган қамишлар қизиши ва чириши натижасида бу ҳолат юзага келди.