ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Корея пойтахтида Алишер Навоий бюсти ўрнатилди. Бу ҳақда "Bugun.uz" хабар қилмоқда.
Шаҳардаги нуфузли туманларнинг бирида ўрнатилган бюстнинг очилиш маросимида Корея жамоатчилик вакиллари ва Ўзбекистон Олий Мажлис депутатлари иштирок этган.
Эслатиб ўтамиз айни дамда Шавкат Мирзиёев Сеулга жўнаб кетган эди. У ерда олий даражада учрашув ва музокаралар ўтказиш кўзда тутилган. Кун тартибида Ўзбекистон–Корея стратегик шериклик муносабатлари, қиррали ҳамкорлигини, энг аввало, "яшил" иқтисодиёт, инвестиция ва инновациялар, рақамли технологиялар, ижтимоий соҳа каби устувор йўналишларда янада кенгайтириш масаласи ўрин олган.
Маълумот учун, Навоий ҳайкаллари дунё бўйлаб Боку, Москва, Шанхай, Вашингтон, Ашхобод, Ўш шаҳарлари ва Япония мамлакатида ўрнатилган.