"Инденим" савдо маркази нима сабабдан портлагани аниқ бўлди

Савдо маркази портлашига сабаб, унинг қурилиш ва шаҳарсозлик нормаланига амал қилмаган ҳолда газ қувурининг устига қурилиши бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 дек - Sputnik. Сурхондарё вилояти, Денов туманида 7 декабрь куни портлаб кетган "Инденим" савдо маркази, қурилиш нормалари бузилган ҳолда, газ қувурининг устига қурилгани сабабли бахсиз ҳодиса юз берган. Бу ҳақида ҳокимлик ахборот хизмати маълум қилди.
Денов тумани ҳокимлигида бўлиб ўтган мажлисда "Hududgaz Surxondaryo" газ таъминоти филиали директори М.Мансуров ушбу ҳолат бўйича изоҳ берди.
Маълум қилинишича, 2013-йилда қурилган савдо мажмуаси, Денов тумани ҳокимлиги қозонхонасини газ билан таъминлайдиган ерости ўрта босимли газ қувури устида қурилгани. Ваҳоланки, амалдаги қурилиш нормалари ва шаҳарсозлик қоидаларига мувофиқ, ҳар қандай бино ва иншоот пойдевори газ қувури орасида 4 метр масофаа бўлиши керак, дейилган хабарда.
"Инденим" савдо мажмуаси газ қувурининг айнан устида қурилгани сабабли ер остидаги коммуникациялар созлигини текшириш имкони ҳам бўлмаган. Бино остида ҳосил бўлган дайди токлар металл қувурларнинг ташқи коррозиясига ва газ қувурида нуқсонлар пайдо бўлишига олиб келган. Бу эса ўз навбатида газ сизиб чиқишига ва газ-ҳаво аралашмасининг чақнашига сабаб бўлган, - дейилади хабарда.
Шундан сўнг Сурхонарё ҳокими туманда аниқланган яна 25та ана шундай қоидабузарликлар билан қурилган бино ва иншоотларни газ таъминотидан узиш ҳақида топшириқ берди. Вилоятдаги барча ижтимоий соҳа объектларини инвентаризация қилиш, қоидабузарликлар аниқланганда уларни ҳам газ тармоғидан узиш вазифасини қўйди.
Эслатиб ўтамиз, бироз олдин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Деновда содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида алоҳида тўхталиб ўтганди. Президент "ёнғин хавфсизлигини таъминлаш, техник стандартларга амалга қилиш, пала-партиш қурилишларга йўл қўймаслик, ерости тармоқлар ҳисобини юритиш устидан қатъий назорат ўрнатиши шарт" - деган эди.