Россия ташқи разведка хизмати кимлар билан яқиндан ҳамкорлик қилаётгани маълум бўлди

Россия ташқи разведка хизмати МДҲ ва ШҲТ давлатлари разведка хизматлари билан жуда яқин ҳамкорлик қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 дек — Sputnik. Россия ташқи разведка хизмати МДҲ ва ШҲТ давлатлари разведка хизматлари билан жуда яқин ҳамкорлик қилмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи разведка хизмати директори Сергей Наришкин маълум қилди.
Россия ўз ҳамкасблари билан биргаликда Афғонистондаги каби минтақавий можароларни ҳал қилиш бўйича ёндашувларни ишлаб чиқмоқда.
Наришкин Хитой ва Ҳиндистон разведка хизматлари билан ҳамкорлик алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.