Марказий Осиё музейлари виртуал лойиҳа иштирокчисига айланиши мумкин - фото

“Катта Олтой – туркларнинг аждодлар маскани” виртуал музейи янги 3D-экспонатлар билан ўз коллекциясини кенгайтирмоқда.
Sputnik
“Катта Олтой – туркларнинг аждодлар маскани” виртуал музейи янги 3D-экспонатлар билан ўз коллекциясини кенгайтирмоқда. Бунинг учун олимлар еттита музейдаги 70 та экспонатни рақамли қайта ишлашди. Мутахассислар Марказий Осиё давлатлари ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Олтой давлат университетининг “Катта Олтой” олтойшунослик ва туркшунослик илмий-таълим маркази матбуот хизмати хабар қилди.
Предметы из Музея АлтГУ
Экспертларнинг сўзларига кўра, Буюк Олтой ҳудудида туркий даврга оид юзлаб ёдгорликлар жамланган. XIX асрдан бошлаб олимлар Марказий Осиёнинг кўп асрлик тарихи ва маданий илдизлари билан боғлиқ бўлган давлатларида археологик қазишмалар олиб бормоқда.
"Қазишмалар материаллари дунёнинг кўплаб музейларида жамланган. Бу туркий дунёнинг қадимий ёдгорликларига оид ноёб коллекцияларга эга ўнлаб йирик ташкилотлар. Шу сабабли мутахассисларга турклар маданияти ягона комплексда экспонатлар билан танишиш ва тақдимот қилиш мураккаб. Лойиҳамизнинг вазифаси - бу муаммони ҳал қилиш”, - деди Олтой археология ва этнография музейи директори, “Буюк Олтой” виртуал музейи асосчиси Ярослав Фролов.
Предметы из Музея АлтГУ
Экспертларнинг фикрига қараганда, виртуал музейлар мактабдаги тарих дарслари, олийгоҳлардаги маърузалар учун ажойиб қўшимча материал бўлиши мумкин, шунингдек, олимлар ва Марказий Осиё тарихини яхши кўрадиганлар учун ҳам қизиқарли бўлади.
"Дунёдаги энг йирик музейларга ҳамма ҳам ташриф буюриш имкониятига эга эмас, шунинг учун виртуал музейлар яратиш ғояси бугунги кунда долзарб масала. Бундай музейларнинг муайян мавзудаги лойиҳалари: Юнон-Бақтрия, Сўғд, Турк ҳоқонлик ёки антик давр ва илк ўрта асрлар санъати ёки ҳарбий ишлари - талабга эга бўлади”, — деди тарих фанлари номзоди, катта илмий ходим, Академия Ўзбекистон тарихи давлат музейи Нумизматика фонди сақловчиси Альфия Мусакаева.
Предметы из Музея АлтГУ
Ҳозирда виртуал музейда 60та экспонат моделлари мавжуд. Ярослав Фроловнинг сўзларига кўра, келажакда лойиҳа географиясини кенгайтириш режалаштирилган - Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари - Ўзбекистон ва Қирғизистон музейлари мутахассислари билан ҳамкорлик қилиш.
Предметы из Музея АлтГУ
"Бундай виртуал музейда туркий отлиқларнинг ҳайкалчалари, VI-VII асрларга оид сопол буюмлар, Шош тангалари, Сўғд ва Тохаристон тангалари жуфт тасвирга эга. Онлайн- ташриф буюрувчилар қазишмаларни кўриш қизиқ бўлади Туркий замоннинг қадимий манзилгоҳлари: Канка, Пойкенд, Афросиёб, Кофирқалъа. Бундан ташқари, туркий жангчиларнинг қурол-яроғлари ёки бош кийимларининг реконструкцияларини ҳам кўрсатишимиз мумкин. Афросиёб нақшлари ҳам бундай музейни мукаммал тарзда тўлдириши мумкин”, - деди Альфия Мусакаева.
Предметы из Музея АлтГУ
Виртуал музей Россия Фан ва таълим вазирлиги кўмагида “Катта Олтой турк-мўғул дунёси: тарих ва замонавийликда бирлик ва хилма-хиллик” лойиҳаси доирасида ташкил этилган.
Предметы из Музея АлтГУ