Янги йилда неча кун дам олиш бўлади?

Бу йил Янги йил байрамида ўзбекистонликлар 5 кун дам олиши мумкин. Расмий 3 та дам олиш кунларига президент қарорига асосан яна 2 кун қўшиб берилиши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 дек - Sputnik. Бу йилги Янги йил байрамида Ўзбекистонда 5 кун кетма-кет дам олиш кунлари эълон қилиниши мумкин. Бу ҳақида янги Президент Қарори лойиҳасида айтиб ўтилган.
Ўзбекистонда қуйидаги дам олиш кунлари кутилмоқда:
31 декабрь — жума куни Президентнинг ўтган йилги фармони асосида иш ҳафтасидан қатъи назар барча ходимлар учун дам олиш куни сифатида белгиланган.
1 январь — шанба куни эса Меҳнат кодекси бўйича Янги йил байрами, яъни ишланмайдиган кун.
2 январь — якшанба ҳам барча учун дам олиш куни.
3 - 4 январь — иш ҳафтасидан қатъи назар барча учун қўшимча дам олиш куни сифатида белгилаш бўйича Президент Фармони лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Агар ушбу Фармон имзоланса, унда ўзбекистонликлар Янги йил байрамида кетма-кет 5 кун (31, 1, 2, 3, 4) дам олиши мумкин. Блогер Хушнудбек хабари асосида.