Янги йилда кўпчилик ўз уйида тирик арча дарахти бўлишини орзу қилади. Лекин арча дарахтини қандай танлаш, Томири билан олиб келинган ёки кесиб олинган арчани қандай парвариш қилишни ҳамма билмайди.
Sputnik Молдова таҳририяти ушбу мавзуда қизиқарли видеолавҳа тайёрлади. Арча етиштириш қўриқхонаси ходими айтишига кўра, арча дарахтини ҳарорат 15 даражадан ошмайдиган хонада сақлаш керак. Тирик арчани ҳафтасига икки маробата суғориш ва агар уйда ҳаво иссиқ бўлса кунига икки маротаба баргларига сув сепиш керак.
Ҳтто кесиб олинган арча дарахти узоқроқ туриши учун уни совуқ ҳавода сақлаш ва пастки қисмини нам тупроқ билан ўраб қўйиш ва вақти билан сув қуйиб туриш тавсия этилади. Бундай шароитда арча 1 ойгача сақланиб туриши мумкин.
Шу билан бирга, Янги йилга арча харид қилганингизда, ушб дарахт жуда секин ўсишини унутманг. Арча 1 метрга ўсиши учун 5-6 йил вақт керак бўлади, дейди мутахассис.