АҚШда энг кучли торнадолардан бири содир бўлди - видео

АҚШнинг Иллинойс, Миссури, Арканзас, Кентукки ва Теннесси штатларии ҳудудида содир бўлган торнадо оқибатида камида 80 киши қурбон бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 дек — Sputnik. АҚШнинг Шарқий қирғоғи, Кентукки штаттида 11 декабрь куни кучли торнадо содир бўлди. Twitter фойдаланувчилари ушбу мудҳиш ҳодисадан сўнг олинган видеолавҳаларни интернетга жойлаштиришди.
Дрон ёрдамида олинган кадрларда ер билан яксон қилинган шаҳар намоён бўлмган. Уйлар буткул харобага айланган, дарахтлар ҳам шох-шаббаларидан маҳрум бўлиб фақат танаси қолган.
Янгиликларда хабар берилишига кўра, АҚШнинг Иллинойс, Миссури, Арканзас, Кентукки ва Теннесси штатларии ҳудудида содир бўлган торнадо оқибатида камида 80 киши қурбон бўлган.
Жо Байден ушбу табиий офатни АҚШ тарихида энг кучли торнадолардан бири деб атади. Россиянинг АҚШдаги элчихонаси ва Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти ва халқига ҳамдардлик билдиришди.