ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Тошкентдаги Ғалаба боғи яқинида COVID-19 туфайли вафот этган шифокорларнинг хотирасини абадийлаштириш мақсадида хиёбон ташкил этилмоқда.
Бугун хиёбонда кўчатларни экиш ишлари амалга ошириляпти, деб хабар қилди Sputnik Ўзбекистон мухбири. Тадбирда Олий Мажлис раиси Танзила Норбоева иштирок этмоқда.
Дарахтлар ёнида шифокорларнинг исм-шарифлари ёзилган тахтачалар ўрнатилмоқда. QR-код орқали улар ҳақида маълумот олиш ва суратини кўриш мумкин.
Биринчи босқичда 61 та дарахт: чинор, қайрағоч ва акациялар экиш режалаштирилган.
Норасмий маълумотларга кўра, 2020 йилда мамлакатда 485 нафар шифокор ва тиббиёт ходимлари коронавирус ва алоқадор касалликлардан вафот этди.
Бугунги кун ҳолатига коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 1434 киши пандемия қурбони бўлди.
Янги материаллар: