Нархи 5 минг $: гўштбоп зотли қўйларга чип ўрнатиш бошланди - фото

Қирғизистонда "Арашан" зотли қўйларга чип ўрнатилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Қирғизистонда селекция йўли билан олинган "Арашан" зотли қўйлар боқилмоқда. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Республика қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълумотига кўра, ҳозир жами 5 800 бош "тоза зот" мавжуд, қўзичоқнинг нархи 500 $, катта қўй эса - 5 минг $.
Жониворларга наслчилик карталари тўлдирилади, маълумотлар алоҳида сайтга жойлаштирилади.
Чиплашдан олдин қўчқорнинг бўйи, вазни, боши ва қулоқлари ўлчанади. Кейин унга идентификация рақами берилади, электрон қурилма ёрдамида топиш мумкин.