“Бунёдкор” футболчиси Диёр Раҳимқулов автоҳалокат оқибатида вафот этди

“Бунёдкор”нинг 19 ёшли футболчиси Диёр Раҳимқулов автоҳалокат оқибатида вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. “Бунёдкор” футболчиси Диёр Раҳимқулов 11 декабрь куни автоҳалокат оқибатида вафот этди, деб хабар қилди "Бунёдкор" клуби матбуот хизмати.
19 ёшли Диёр Раҳимқулов 2021 йилги мавсумда "Андижон" клубида ижара асосида тўп сурганди.
Унинг трансфер ҳуқуқи "Бунёдкор"га тегишли. Диёр Тошкент жамоаси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Футболчи андижонликлар сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйган.