ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. Афғонистонда Ал-Қоида* террорчиларининг сони кўпайди.
Бу ҳақда АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (СЕНТКОМ) раҳбари генерал Кеннет Маккензи Associated Press агентлигига маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, чегарада ишончли назорат йўқлиги “Ал-Қоида”* террорчиларига Афғонистонга қайтиш имконини бермоқда, улар айнан шу билан шуғулланмоқда.
АҚШ Толибон** ҳаракатидан Ал-Қоида*га нисбатан қаттиққўл бўлишни талаб қилмоқда, бироқ бу масалада ҳаракат ичида келишмовчиликлар бор деб ҳисоблайди. Келгуси бир неча ой ичида аниқлик кутилмоқда.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ташкилоти
**ташкилот террорчилик фаолияти учун БМТ санкциялари остида