Аэропортда фуқаронинг қўл юкида гильзалар аниқланди - фото

Хориждан учиб келган фуқаро чегарадан қўл юклари орасидан 26 дона гильза олиб ўтмоқчи бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 11 дек — Sputnik. “Фарғона аэропорти” чегара божхона пости ходимлари томонидан хорижий авиарейс билан учиб келган фуқаро Ю.С.га тегишли бўлган қўл юклари белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди, деб хабар қилди божхона қўмитаси матбуот хизмати.
Натижада юклар орасида йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ва божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган жами 2 турдаги 26 дона ов милтиғи гильзалари борлиги аниқланди.
Божхона органлари терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб бормоқда.