Тошкент давлат юридик университетига янги ректор тайинланди

Тошкент давлат юридик университетига янги ректор тайинланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Ҳукумат қарори билан Акбар Ташкулов Акбар Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди.
А. Ташкулов 1971 йилда Жиззах вилоятида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, ҳуқуқшунос, 1-даражали адлия маслаҳатчиси, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист” фахрий унвони соҳиби.
А. Ташкулов ўз меҳнат фаолиятини 1994-1995 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Халқаро-ҳуқуқий бошқармасининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
А. Ташкулов адлия органлари тизимида турли масъул лавозимларда фаолият юритган бўлиб, 2017 йил апрель ойидан бошлаб адлия вазири ўринбосари сифатида ишлаб келаётган эди.