Самарқанд Ўзбекистоннинг "туризм дарвозасига" айлантирилади

Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимот маросимида Самарқандда туристлар сонини беш миллионга етказиш учун амалга оширилаётган лойиҳалар тақдимоти бўлиб ўтди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек - Sputnik. Самарқандда яқин келажакда шаҳар аҳолиси сони 1 миллионга, бу ерга йилига келаётган туристлар сонини 5 миллионга етказилади. Бу ҳақида Ўзбекистон президетни Шавкат Мирзиёев ҳузурида бўлиб ўтган тақдимот маросимида маълум қилинди.
Шавкату Мирзиёеву представили проекты в Самаркандской области
Хабарда айтилишига кўра, Самарқандни Ўзбекистоннинг “Туризм дарвозаси”га айлантирилади ва келажакда сайёҳлик хизматлари ҳажмини 10 баробарга ошириш мўлжалланган.
"Вилоятга ташриф буюрадиган хорижий сайёҳлар сонини йилига 5 миллионга етказиш мақсад қилинган", - дейилган хабарда.
Хусусан, 600 дан ортиқ янги меҳмонхона ва оилавий меҳмон уйлари ташкил этилади, 212 гектар майдонда Самарқанд бизнес ва туризм маркази қурилади. Унинг таркибида 8 та меҳмонхона, дам олиш ва кўнгилочар объектлар, ҳунармандчилик маркази, сунъий сув ҳавзалари бўлади, 5 мингдан зиёд ёшлар бандлиги таъминланади.
Шавкату Мирзиёеву представили проекты в Самаркандской области
Эслатиб ўтамиз, яқин йилларда Самарқандни яшаш учун қулай бўлган “миллионли шаҳар”га айлантириш режалаштирилган. Бунинг учун шаҳар таркибига қўшни туманлардан муайян ҳудудлар қўшилади. Давлат идоралари ва маъмурий хизматлар тарихий марказдан бошқа жойга кўчирилади. 2 та тоннель ва 2 та кўприк қурилади.