Самарқанд аэропорти бугундан иш фаолиятини тиклайди

“Самарқанд” халқаро аэропорти маҳаллий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни қайта тиклайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. 10 декабрдан “Самарқанд” халқаро аэропорти маҳаллий ва халқаро рейсларга хизмат кўрсатишни қайта тиклайди, деб хабар қилди Транспорт вазирлиги.
Самарқанд аэропорти янги аэродром мажмуасини фойдаланишга топширишга тайёргарлик кўриш мақсадида 20 октябрь куни ёпилганди.
Айни дамда узунлиги 3105 метр ва эни 60 метр бўлган учиш-қўниш йўлаги ва 24 та самолёт тўхташ жойига мўлжалланган перронни ўз ичига олган янги аэродром мажмуаси қурилиши тўлиқ якунланди.
Аэродром мажмуаси замонавий энергия тежовчи ёруғлик сигнализация ускуналари ва ИКАОнинг иккинчи тоифасига мос келадиган қўниш тизими билан жиҳозланган.
Аэровокзал мажмуаси қурилиши эса давом этмоқда.