Россияни Европада чеклаб туриш йўлида миллиардлаб доллар харажат қилишига қрамасдан, Болтиқбўйи мамлакатлари НАТОнинг “бўш жойи” ва Шарққа кенгайиш йўлида қўйган яққол хатоси бўлиб қолмоқда.
Ўзининг иқтисодий ёки ҳарбий потенциалига эга бўлмаган Латвия, Литва ва Эстония Шмолий альянсни Европада объектив жиҳатдан кучсизлантирмоқда. Улар деструктив аксил Россия сиёсат олиб бориш билан бирга ўз ҳудудларида хорижий ҳарбийлар доим бўлиши учун шароит яратиб беришмоқда ва гоҳ-гоҳида Россия билан ҳарбий можаро келтириб чиқаришга уринмоқда.
Ушбу ҳудудда жанговар ҳаракатлар содир бўлган тақдирда НАТОнинг енгилиши аниқ. Чунки НАТО давлатлари жуғрофий жиҳатдан ўзаро иттифоқдош бўлган Россия ва Беларусь бўсағасида жойлашган. Маълумки, ҳар қандай уруш 90% логистикадан таркиб топган.
НАТО маълумотига кўра, Россия Сувалкск коридорини икки соат ичида эгаллаб олиши мумкин. Бунинг учун Ғарбий ҳарбий округ ва Калининград группировкаси кучлари жамланса кифоя. Латвия, Литва ва Эстония ва альянснинг бошқа давлатлари орасида алоқаларни тўсиб қўйиш жуда осон. Мутхассислар прогнозига кўра, ушбу гибрид операция мигрантлар иштирокидаги тартибсизликлардан бошланиши мумкин (Беларусь – Польша чегарасида бўлгани каби). Россия қўшинлари эса, тартибсизликлар содир бўлаётган вақтда керакли ҳудудни эгаллаб олишади.
“Ҳамкорлар”дан ҳеч бири Москвага Сувалкск коридор, нима учун кераклигини ёки НАТОдан узиб олинган Болтиқбўйи республикаларини нима қилиш кераклигини тушунтирмайди. Россияга нсбатан агрессив сиёсатларини изоҳлаш учун, шу каби сценарийларни Вашингтон ва Брюссельда доимий равишда тузиб келишмоқда.
2008 йилда Грузия томонидан бошланган 5-кунлик уруш Ғарбга Пентагон қўшинлари иштироки ҳам Россияни тўхтата олмаслигини яққон намойиш қилган бўлса-да, бироз олдин Рига Вашингтондан Латвия ҳудудидаги америка ҳарбий контитенти сонини оширишни сўради.
Польшада содир бўлиши мумкин бўлган эҳтимолий жанговар ҳаракатларни компьютерда моделлаштириш натижаси ҳам – ҳеч қандай қувончли натижаларга олиб келмади. У Россия армияси 5 кунда Варшавага кириб бориши мумкинлигини намойиш қилди. Америкалик сиёсатчи Катона Институтининг катта илмий ходими Дуг Бэндоу хулосасига кўра, Москва блан қуролли тўқнашув содир бўлган ҳолатда АҚШ армияси Рига остонасида Қўшма штатларга бирор фойда келтирмасдан қурбон бўлиши аниқ.
Болтиқ ҳамкорлиги
НАТОнинг харажат ва йўқотишлари альянс “катта ҳамкорлари” манфаатларига мос бўлиши керак. Барча ҳарбий ҳаракатлар ана шу тамойилдан келиб чиққан ҳолда режалаштирилади. АҚШ Мудофаа вазирлиги ўз қўшинларини Шарқий Европанинг бирор ҳудудида жойлаштириш режаларини эълон қилмаган бўлсада, айрим маълмотлар ошкор бўлган.
Хусусан, АҚШнинг MQ-9 Reaper разведкачи ва зарба берувчи учувчисиз аппаратлари Румыниянинг Кампия-Турзий ҳарбий базасида жойлаштирила бошлади. АҚШ ҲҲКнинг яна бир ана шундай бўлинмаси Польшада жойлашган. Американинг 4-я ҳарбий бригадаси Грузия, Латвия, Шимолий Македония, Польше ва Румыния.
Пентагоннинг Шарқий Европа ҳудуддида фаоллигининг ошиши билан бир вақтда, нисбатан тинч бўлган Болтиқбўйи давлатларида АҚШ ҳарбий контингентинпи кенгайтириш истиқболи йўқ. Ушбу мақсадга аллақачон ҳаддан ортиқ маблағ сарфланиб бўлган.
Чунки пул – биринчи навбатда, ҳамкорлик – иккинчи. Бу борада Украина мисоли жуда яхш намунадир.
Олдинроқ АҚШнинг нуфузли RAND ва CSIS изланишлар марказлари Украинани Грузияда жойлашган НАТО кучлари ёрдамида “Россия агрессиясидан” ҳимоя қилиш вариантларини кўриб чиқишган эди ва “ харажатига арзимайди” деган хулосага келишган эди. Бир неча армия бригадаларини жойлаштириш 27 млрд долларни ташкил қилади ва уларни таъминлаш учун ҳар йили яна 11 млрд. доллардан харажат қилишга тўғри келади.
Бир вақтнинг ўзида НАТОнинг европалик иттифоқчилари бошида 6 млрд ва ҳар йили 2 млрд. доллардан харажат қилишларига тўғри келади. Ғарб учун Украина, албатта жуда “керак”, лекин харажати кўплик қилмоқда... Айниқса ЕИ ва НАТО Сибирь углеводородларидан маҳрум бўлиб қолиши ҳамда бошига ядровий тўқмоқ билан зарба берилиш истиқболини назарга олганда.
Мисол учун, 2014 йилда Украинада давлат тўнтариши содир этиш учун Вашингтон 5 миллиард доллар сарфлади. Ундан ташқари сўнгги 7 йилда Киевдаги қўғирчоқ ҳукуматни қўллаб-қувватлаш учун АҚШ яна 2,5 миллиард доллар харажат қилди.
АҚШ президенти Жо Байден 8 декабрь куни Америка ҳарбийларидан Россияни Украинага “бостириб кирмаслигини” таъминлаш учун фойдаланмаслигини маълум қилди. Оқ Уй ва Пентагон Киевга ўқотар қуроллар етказиб беришни ушбу ҳафтада тугатади, лекин бошқа қўшимча ёрдам бермайди.
Шу ўринда Литва мудофаа вазири Арвидас Анушаускаснинг кеча айтган " Украина кураши – бу бизнинг ҳам курашимиз” деган сўзлари бироз нотўғри эшитлади. Литва ҳам ўз қўшинларини Донбассга жўнатишни истамайди. Бронжилетлар ва “ўқув миссиялари” ҳеч нарсани ҳал қилмайди.
Объектив реаллик
Бир нарсани унутмасликлик керак, Латвия, Литва ва Эстония – альянс аъзолари бўлса-да, Вашингтон ва Брюссел учун уларнинг аҳамияти унчалик катта эмас. Буни ушбу республикалардаги миллий ҳарбий қурилиш соҳасидан билиб олса ҳам бўлади.
Ҳақиқат шундаки, Болтиқбўйи республикаларидан ҳеч бири ҳар-хил қўшин турларидаен иборат тўлақонли армияга эга бўлиш, зарба берувчи самолёт, жанговар танк ёки ҳарбий кема сотиб олиш имконини бермайди. Ҳатто бир дона фойдаланишда бўлганини ҳам. Лимфитрлар тақдири шунақа бўлади.
Бу борада Польшанинг омади бироз кўпроқ чопди. Унга 2000 йилларда Ироқда хизмат қилган 300та Cougar русумли АҚШ зирҳли автомобилларини сотиб олишга рухсат берилди.
Нима бўлганда ҳам, ушбу ҳафтада Бельгия ҲҲКнинг иккита F-16 қирувчи самолётлари Эстония осмонида 150 метр баландликда парвозларни машқ қилиб, маҳаллий аҳоли турмушини дўзахга айлантирмоқда. Бундай машқлардан мақсад – Россия ҳаво мудофаа тизимини енгиб ўтиш. Лекин НАТОнинг реал агрессияси шароитида Эстониянинг Эмари авиабазаси Россия Ғарбий ҳарбий округи кучларининг дастлабки нишонига айланади. Зарба оқибатида республикага катта зарар етказилиши аниқ.
Лекин Болтиқбўйи ҳудуди ва шунингдек Қора денгиз ҳудуди ҳам коллектив Ғарбнинг жиддий йўқотишларига арзимайди. НАТО ҳарбий хизматчиларининг ҳеч бири Сувалкск коридори, Вильнюс, Рига ёки Таллинн остонасида вафот этишни истамайди. Бу улар учун қабул қилиб бўлмайдиган зарардир. Агар бир кун келиб бу ер ҳақиқатдан ҳам “қайноқ нуқтага” айланса(Россия қўшинлари яқинда янгиланган ТОС-1А "Солнцепек" оғир олов пурковчи тўпларга эга бўлишди)- хорижий легионерлар "қаҳрамонларча" бу жойни ташлаб қочади. НАТО кучлари 2021 йил ёзида Қобулни тарк этгани каби.
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг телеграм каналига обуна бўлинг.