ТОШКЕНТ, 10 дек — Sputnik. Қозоғистон полиция департаменти ходимлари Ақтўбенинг Россовхоз қишлоғи яқинида БТР-60 зирҳли машинани аниқлашди, деб хабар қилди Sputnik Қозоғистон.
Хабарда айтилишича, қозоғистонлик эркак 20 йилдан бери яшириб келган зирҳли машинани сотмоқчи бўлди.
Техника муҳандис бўлиб ишловчи фуқарога тегишли эканлиги маълум бўлди.
У полицияга 2000-йилларда "номаълум шахс"дан зирҳли машина сотиб олганини айтади. Энди керак бўлмагани учун сотишга қарор қилди.
БТР эгасига жарима ёки 2 йил қамоқ жазоси берилиши мумкин.